Ўзбекистон ва Украина ўртасида товар айирбошлаш ҳажми ортади
Жамият
−
17 Февраль 2023
5490Украина ва Ўзбекистон ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Украинанинг фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенкони қабул қилган. Учрашувда Ўзбекистон-Украина ҳамкорлигининг турли соҳалардаги долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, мулоқот чоғида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
LiveБарчаси