Ўзбекистон ва Украина ўртасида товар айирбошлаш ҳажми ортади
Local
−
17 February 2023 6483 1 minute
Украина ва Ўзбекистон ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Украинанинг фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенкони қабул қилган. Учрашувда Ўзбекистон-Украина ҳамкорлигининг турли соҳалардаги долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, мулоқот чоғида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November
Floridada samolyot halokatga uchradi
02 November