Ўзбекистон ва Туркманистон авиаалоқаларни қайта тикламоқчи

Жамият

image

Ўзбекистон ва Туркманистон  ҳаво транспорти ҳамда халқаро автомобиль қатновларини қайта тиклайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг Матбуот хизмати хабар бермоқда

Кеча, 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ашхобод шаҳрида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия (ҲК)нинг туркман томонидан раиси Эсенмурод Оразгелдиев билан музокаралар ўтказди.

Музокараларда томонлар  транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратдилар. Икки мамлакат Транспорт вазирликлари томонидан санитария-эпидемиология талабларига риоя этган ҳолда тўғридан-тўғри ҳаво транспорти ҳамда халқаро автомобиль қатновларини қайта тиклаш масалалари устида иш борилишига келишиб олишди. 

Шунингдек, чегара ўтиш нуқталарининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, ўзаро савдонинг ўсиши учун тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш ҳамда икки мамлакатнинг транспорт қувватлари ва транзит салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилади. Ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва таклифлар Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистонни боғловчи транспорт йўлакларини янада ривожлантириш учун тегишли “Йўл харитаси” да бирлаштирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Туркманистон

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг