Ўзбекистон ва Тожикистон икки йирик шаҳарни темир йўл билан боғламоқчи

Жамият 12633
image

Тожикистон ва Ўзбекистон Панжикентни Самарқанд темир йўллари билан боғлаш имкониятини кўриб чиқади. Бу ҳақда Тожикистон транспорт вазири Азиз Иброҳимга таяниб, “Азия-Плюс” хабар бермоқда. 

Унинг таъкидлашича, мазкур масала икки мамлакат савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг Душанбеда, шунингдек, Тошкентда ўтказилган йиғилишларида муҳокама қилинган.

“Биз икки мамлакат тадбиркорлари ҳисобидан қурилиши режалаштирилган темир йўл шохобчаси қурилиши ҳақида гапиряпмиз”, - дейди вазир.

Азиз Иброҳимнинг сўзларига кўра, асосий масала қурилиши режалаштирилаётган тармоқнинг қанча масофагача етиб бориши. Шунингдек, ушбу темир йўл учун қурилаётган йўлдан ҳам юк ташишда, ҳам йўловчи темир йўл транспорти сифатида фойдаланиш режалаштирилганини ҳам айтиб ўтди.

Вазирнинг таъкидлашича, ушбу йўл орқали, туристлар ҳам 5500 йиллик тарихга эга Саразм шаҳрига ташриф буюриши мумкин.

Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, темир йўл майдони Панжикент шаҳридан Самарқанднинг Булунғур темирйўл станциясигача етказишни ўз ичига олади.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 464
Рейтинг: 3
t
×