Ўзбекистон ва Тожикистон ичимлик суви олишда Сарез кўлидан фойдаланмоқчи

Жамият

image

Ўзбекистон ва Тожикистон Сарез кўлидан ичимлик суви олиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда жорий йилнинг 3 август куни Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида Марказий Осиё трансчегаравий дарёлари сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш бўйича қўшма ишчи гуруҳининг 7-йиғилишида сўз борди.

Йиғилишда минтақа мамлакатларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун Сарез кўли сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида сув хўжалиги соҳасида янги қўшма трансчегаравий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, Сарез сувидан икки давлатнинг ичимлик суви эҳтиёжлари учун фойдаланиш масаласи 2018 йилдаёқ икки давлат раҳбарлари Имомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев томонидан Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида муҳокама қилинган. Президентлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссияга бу имкониятни ўрганиш бўйича топшириқ берган.

Имомали Раҳмон халқаро форумлардаги нутқларида Тожикистон чучук сув бўйича катта ресурсларга эгалигини бир неча бор таъкидлаб, Марказий Осиё мамлакатларини узоқ муддатли ичимлик суви билан таъминлаш учун Сарез кўлидан фойдаланишни таклиф қилган.

Республика ҳукумати ҳам Сарездан Осиёнинг бошқа мамлакатларига, хусусан, Эрон, Иордания ва Бирлашган Араб Амирликларига ичимлик суви етказиб беришни йўлга қўйишни таклиф қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Ўзбекистон сув ичимлик Сарез

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг