Ўзбекистон ва Тожикистон чегара демаркацияси бўйича музокара ўтказди
Жамият
−
17 Апрель 2019 9252 1 дақиқа
Жорий йилнинг 11-17 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараси демаркациясининг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси демаркацияси бўйича норматив-техник ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланди ҳамда дала ишлари режа-графиги келишилди.
Тадбир якунларига кўра Протокол имзоланди. Икки мамлакат делегацияларининг навбатдаги мажлиси май ойининг иккинчи ўн кунлигида Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь