Ўзбекистон ва “Толибон” бир нечта масала бўйича ишчи гуруҳ тузди

Жамият

image

Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукумати вакиллари кеча, 16 октябрь куни Термиз шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар натижасида ўзаро манфаатдор масалаларни ҳал қилиш учун ишчи гуруҳ тузишди. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракати вакили Забиҳулла Мужоҳид Twitter'даги саҳифасида маълум қилган

“Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий бошчилигидаги делегация Қобулга қайтди. Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигидаги ўзбек томони вакиллари билан музокаралар якунида долзарб муаммоларни муҳокама қилишди ҳамда ўзаро ишчи гуруҳ тузулди”, дея ёзмоқда Забиҳулла Мужоҳид .

Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон ва Афғонистон 10 кун ичида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича йўл харитасини тайёрлаб, ўз мамлакат раҳбарларига тақдим этади. 

Шунингдек, музокаралар чоғида савдо, энергетика, темир йўл ва соғлиқни сақлаш каби соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. 

Маълумот учун, “Толибон” делегацияси таркибида Афғонистон Ташқи ишлар, Мудофаа, Иқтисодиёт Соғлиқни сақлаш, Таълим вазирлиги ва яна қатор идоралар вакиллари бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Толибон музокара

Баҳолаганлар

314

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг