Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 8 та ҳужжат алмашилди
Жамият
−
17 Январь 2023
7012Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасида 8 та ҳужжат алмашилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Аввал хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев ва Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб ҳамда Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар бўлиб ўтди.
Музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими ўтказилди.
Делегациялар раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 8 та ҳужжат алмашилди.
Хусусан, таълим, транспорт, соғлиқни сақлаш, кадрлар, шу жумладан, давлат хизматчиларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий шериклик ҳамда икки мамлакат прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди.
LiveБарчаси