Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш 14,5 фоизга ошди

Олам

image

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш 2023 йилнинг етти ойида 14,5 фоизга ошди. Бу ҳақда Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вольвач бугун, 4 октябрь куни Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашларининг қўшма мажлисида маълум қилди. 

“Товар айирбошлашимиз ўтган йилги рекорд даражасидан сўнг жорий йилнинг етти ойида нарх бўйича қўшимча 14,5 фоизга ўсди. Аммо жисмоний ҳажмларни оладиган бўлсак, жисмоний ҳажмларимиз қарийб 40 фоизга ошган, экспорт ҳам, импорт ҳам ошган”, дейди Вольвач. 

Унинг сўзларига кўра, минерал маҳсулотлар экспорти қарийб 61 фоизга, озиқ-овқат экспорти қарийб 5 фоизга, кимё маҳсулотлари экспорти 20 фоиздан кўпроққа ошган. Металл ва ёғоч етказиб бериш барқарор даражада.  

“Ўзбекистон Республикасидан импорт бўйича тўқимачилик маҳсулотлари етказиб бериш жуда жиддий ўсиб бормоқда – 25% дан ортиқ. Озиқ-овқат маҳсулотлари – 35%. Автомобиль ва транспорт воситалари импорти ортиб бормоқда”, дейди Вольвач.  . 

Россия Савдо-саноат палатаси матбуот хизматига таяниб, Россия Федерал божхона хизмати маълумотларига кўра, 2022 йилда Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 23 фоизга ошиб, 9,3 миллиард долларни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг