Ўзбекистон ва Россия адлия вазирлари ўзаро ҳамкорлик дастурини имзолади

Жамият

image

Бугун 16 май куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Россия Федерацияси адлия вазири Александр Коновалов билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар тарқатди.

Учрашув айни пайтда бўлиб ўтаётган IX халқаро юридик форуми доирасида бўлиб ўтди.

Русланбек Давлетов россиялик ҳамкасбини форумнинг юқори савияда ташкил этилгани билан табриклаб, ўзаро ҳамкорлик доирасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашдаги фаоллиги билан учун миннатдорлик билдирди.

Ўз навбатида Россия адлия вазири ҳам ўзбекистонлик ҳамкасбларини жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари Тошкент шаҳрида муваффақиятли ўтказилган “Tashkent Law Spring” биринчи халқаро юридик форуми билан қутлади.

Томонлар турли мамлакатлар юридик ҳамжамиятларини яқинлаштириш, ҳуқуққа оид энг яхши тажрибаларни ўрганиш, соҳадаги долзарб масалалар ва замонавий тенденцияларни муҳокама қилишда муҳим роль ўйнайдиган бу каби тадбирларни ташкил этишда ҳамкорлик қилиш муҳим эканини таъкидладилар.

Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимидан маълум қилишларича, учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури имзоланди. 

Ушбу дастур ўзаро стажировкалар ўтказиш, тажриба алмашиш, тизим ташкилотлари ўртасида икки томонлама муносабатлар ўрнатиш орқали икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор тадбирларни ўтказишни кўзда тутади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия

Баҳолаганлар

3

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг