Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Олий давлатлараро кенгаш тузилди

Жамият

image

Кеча, 22 август куни Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Олий давлатлараро кенгаш ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, Олий даражадаги музокаралар якунлангач, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлган. Унда Олий давлатлараро кенгаш ташкил этиш тўғрисидаги шартномадан ташқари, давлатлар, ҳукуматлар ва идоралар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинган.

2023-2024 йилларда ҳар томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш бўйича “йўл харитаси”, энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисида, ёшларга оид сиёсат ва спорт соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар, Медиа соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” шулар жумласидан.

Бундан ташқари, Фуқароларнинг визасиз қатновлари тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган, “Е-permit” рухсатнома бланкларини электрон алмашиш ахборот тизимини жорий қилиш, оила ва болаларни муҳофаза қилиш, озиқ-овқат хавфсизлиги борасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилган ҳамда Хавфсизлик кенгашлари котибиятлари ўртасидаги, киберхавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланган.

Таъкидланишича, ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларнинг бир қатор истиқболли йўналишларида амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида тор ва кенгайтирилган доирада музокаралар бўлиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made