Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ҳукуматлараро қўшма комиссия фаолияти тикланади

Жамият

image

Бугун, 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда расмий Тошкент хабар бермоқда. 

Икки мамлакат ташқи сиёсати идоралари раҳбарлари ўртасидаги суҳбатда турли даражаларда бўлажак икки ва кўп томонлама, жумладан Ўзбекистоннинг МДҲда раислиги доирасида кўзда тутилган тадбирлар жадвали ва бошқа ташкилий масалалари кўриб чиқилди. 

Вазирлар коронавирус пандемияси келтириб чиқарган янги ҳолатларга қарамай, Ўзбекистон-Озарбайжон икки томонлама алоқалари фаол ривожланиб бораётгани, товар айланмаси жорий йилнинг январидан июлигача 163 фоизга ўсганини алоҳида таъкидлаганлар. 

Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия фаолиятини тиклаш бўйича келишувга эришдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Озарбайжон

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг