Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасида ҳамкорлик портфели 2 млрд долларга етди

Жамият

image

Бугун, 9 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг ушбу нуфузли молиявий институт президенти Цзинь Лицюнь бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда кўп қиррали шерикликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилган.

Маълум қилинишича, ушбу банк ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик портфели 2 миллиард долларга етган. Транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва коммунал соҳа, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзинь Лицюнь Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини юқори баҳолаб, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

Банк камбағалликка қарши курашиш ва энг аввало қишлоқ жойларда иш ўринларини яратиш, давлат-хусусий шериклик ва лойиҳаларни аралаш тарзда молиялаштириш механизмларини жорий қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ва бошқа муҳим йўналишларда Ўзбекистон билан стратегик шерикликни ривожлантиришга интилиши қайд этилган.

Шунингдек, учрашувда Марказий Осиё минтақасида стратегик муҳим инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Кенг кўламли ҳамкорлик доирасидаги лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш ва натижадорлигини таъминлашга қаратилган янги ўрта муддатли Шериклик дастури ва “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг