Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида борди-келди алоқалар қандай?
Жамият
−
10 Январь 2022
19827Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида бугунги кунда фақатгина ҳаво алоқлари қайта тикланган. Темир йўл ва автобусда йўловчи ташувлари амалга оширилмаяпти. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот котиби Навруз Ашурматов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
“Ҳозирги кунда қўшни республика билан ҳафтасига уч маротаба (сешанба, жума, якшанба кунлари) Тошкент – Нур-Султон – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновлар амалга оширилмоқда”, деди Навруз Ашурматов
Қайд этилишича, жорий йил 7 январдан 13 январгача:
• Тошкент – Олма-ота – Тошкент;
• Самарқанд – Олма-ота –Самарқанд;
• Нукус – Ақтўбе – Нукус;
• Урганч – Ақтау – Урганч;
• Нукус – Ақтау – Нукус йўналишлари бўйича авиақатновлар етиб борадиган аэропортларнинг техник сабабларга кўра бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Олма-ота, Ақтўбе ва Ақтауга бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаши мумкин.
LiveБарчаси