Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари ўзбек-афғон чегараси яқинида машғулот ўтказади

Жамият 2884
image
-

Жорий йилнинг 17-24 ноябрь кунлари Ўзбекистон жанубида, Термиз тумани полигонида Қозоғистон-Ўзбекистон ҳарбийлари “Hamkorlik-2021”
қўшма машғулотларини ўтказади.

Қўшма маневрлардан мақсад — қўшма вазифаларни ҳал этишда икки қардош давлат Қуролли Кучларининг мувофиқлиги ва ўзаро ҳамкорлиги даражасини оширишдан иборат. 

Машғулотларда Қозоғистон томонидан 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар иштирок этади, уларга кўп функцияли Су-30СМ қирувчи самолётлари, С-295 ҳарбий-транспорт самолётлари, тактик дронлар жалб этилади. 

Қозоғистон бўлинмаларининг жанговар тайёргарлиги вазифаларига қидирув ва разведка операциясини ўтказиш, душманнинг олдинги отрядларини йўқ қилишда жанговар қўриқлаш бўлинмаларининг ҳаракатларини машқ қилиш, ҳужумни қайтариш ва ноқонуний қуролли тузилмаларни йўқ қилиш, ярадорларни ва ишдан чиққан техникани эвакуация қилиш киради.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошида Қозоғистон ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари махсус бўлинмаларининг “Қалқон-2021” қўшма тактик-махсус ўқув машғулотлари ўтказилганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 93
Рейтинг: 3.1
t
×