Ўзбекистон билан чегарада янги ўтказиш пунктлари очмоқчимиз – Кулубоев

Олам

image

2022 йилда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида қўшимча 3-4 назорат-ўтказиш пункти (НЎП) очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Жээнбек Кулубоев маълум қилди.

Депутат Элдар Сулаймонов (“Ата-Журт Қирғизистон”) Жогорку Кенеш йиғилишида Чекобод қишлоғида пост бўлганини, лекин ёпилиб кетганини маълум қилган.

“Мендаги маълумотларга кўра, чегарани очиш учун Қирғизистонга 40 кишидан иборат Ўзбекистон делегацияси келади. Сиздан ёрдам беришингизни илтимос қиламан”, деган депутат.

Жээнбек Кулубоев бу масала Қирғизистон ва Ўзбекистон Бош вазирлари учрашувида кўтарилганини маълум қилди.

“Биз шарт-шароитни ҳисобга олишимиз керак, уларнинг томони нима иш қилади ва бизники нима қилади. Биз бу масалани анчадан бери муҳокама қилмоқдамиз, бу йил 3-4 та назорат-ўтказиш пунктини очиш учун шароит яратамиз”, дея қўшимча қилган вазир.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қирғизистон

Баҳолаганлар

337

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг