Ўзбекистон ва Қирғизистон биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди
Жамият
−
19 Июль
6117"Кўксарой" қароргоҳида Қирғизистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат биринчи хонимлари Зироат Мирзиёева ва Ойгул Жапарова учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, давлат раҳбарларининг рафиқалари қардош халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашган.
Шунингдек, биринчи хонимлар Қибрай туманидаги “Имкон” реабилитация марказига эга ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига ҳам ташриф буюрган. Бу ерда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга реабилитация хизматлари кўрсатилади. Лойиҳа доирасидаги биринчи муассаса 2019 йилда Нукусда, кейин Қарши ва Зарафшонда очилган, келажакда бутун республика бўйлаб ташкил этиш режалаштирилган.
“Зироат Мирзиёева ва Ойгул Жапарова болалар учун яратилган шароитларни юқори баҳолаб, ушбу эзгу ғояни амалга оширишда муваффақиятлар тилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ўртасида бўлиб ўтган музокараларда 16 та ҳужжат имзоланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь