Ўзбекистон ва Эрон ўртасида янги авиақатновлар йўлга қўйилади
Ўзбекистон
−
07 Декабрь 2022 3923 1 дақиқа
Ўзбекистон ва Эрон ўртасида “Qeshm Air” авиакомпаниясининг тўғридан-тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонасида мамлакат конституцияси қабул қилингани 30 йиллиги арафасида икки давлат ўртасида ўзаро ҳаво қатновлари йўлга қўйилганига бағишланган тадбир бўлиб ўтган.
Унда жорий йилнинг 22 декабридан бошлаб “Qeshm Air” авиакомпанияси Теҳрон-Тошкент ва Теҳрон-Самарқанд йўналишлари бўйлаб тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга ошириши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Ўзбекистон ва Эрон ўртасида “Zagros Airlines” авиакомпанияси ҳафтасига бир марта тўғридан-тўғри парвозларни амалга оширмоқда.
Озода Чориева
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь