Ўзбекистон ва Буюк Британия Мудофаа вазирликлари ҳамкорлик қилади
Local
−
18 September 2023 5087 1 minute
Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия Мудофаа вазирликлари ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Айтилишича, Буюк Британия пойтахтида икки давлатнинг Мудофаа вазирликлари вакиллари иштирокида навбатдаги қўмондонлик-штаб музокаралари бўлиб ўтган.
Учрашувда томонлар ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилган ва уни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олган. Халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалалари, жумладан, Афғонистондаги долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашилган.
Музокаралар натижасида 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланган.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August