Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги битим кучга кирди
Жамият
−
02 Сентябрь 2019
3709Бугун, 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Битим кучга кирди.
Ҳужжат 2018 йилнинг 13 сентябрь куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида имзоланган эди.
Мазкур ҳужжат божхона қонунчилиги бузилишини олдини олиш, суриштириш ва унга қарши курашишда ўзаро ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди. Ушбу Битим доирасида икки мамлакат божхона органлари уларнинг ҳудудларида амалдаги божхона қонунчилигини бузиш мақсадида фойдаланилгани ёки фойдаланилиши мумкинлиги тўғрисида маълумот ёки шубҳа мавжуд бўлган шахслар, товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида бир-бирларига маълумот тақдим этадилар.
Битим икки мамлакат божхона органлари ҳамкорлигини ривожлантириш ва кенгайтириш ҳамда божхона ҳуқуқбузарлигини олдини олиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича шартномавий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлашга имкон беради.
LiveБарчаси