Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади
Жамият
−
26 Июнь 2021
10632Ҳиндистоннинг “Air India” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни бажариш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида “Ўзавиация” агентлиги томонидан Ҳиндистон Республикасининг “Air India” авиакомпаниясига жорий йил 25 июнда 11-К сонли эксплуатацион рухсатнома берилди.
Ушбу рухсатномага мувофиқ, “Air India” авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига Деҳли – Тошкент – Деҳли йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширади.
Авиакомпания парвозларни Airbus 320-214 ва Airbus 320-251N ҳаво кемаларида бажаради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 6 йиллик танаффусдан сўнг Тошкент ва Киев ўртасида мунтазам парвозлар тикланиши маълум қилинганди.
Шунингдек, жорий йилнинг 24 июнь куни Ўзбекистонда коронавируснинг Ҳиндистонда пайдо бўлган хавфли “ҳиндча” штамми аниқлангани маълум бўлди. Бунинг ортидан Ўзбекистонда карантин чекловлари янада кучайтирилиши ҳақида хабар берилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь