Ўзбекистон U-20 аёллар жамоаси Осиё кубогида ачинарли натижа қайд этди

Спорт

image

Айни кунларда Тошкент шаҳрида футбол бўйича 20 ёшгача бўлган аёллар ўртасида Осиё кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Бугун, 9 март куни мезбон Ўзбекистон жамоаси гуруҳ босқичининг охирги тур ўйинида иштирок этди.

Жанубий Кореялик футболчи қизлар билан баҳс олиб борган мезбонлар йирик 13:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Кореяликлар рақиблари дарвозасига 1-таймда 6 та, 2-бўлимда эса 7 та тўп киритишни уддасидан чиқди.

Бунгача Ўзбекистон U-20 жамоаси Хитой Тайпейи ва Австралия жамоаларига бир хил 2:0 ҳисобида ютқазганди. Шундай қилиб мезбон жамоа қитъа биринчилигини голсиз, жами 17 та қўйиб юборилган гол билан якунлайдиган бўлди. “А” гуруҳидан Австралия ва Жанубий Корея жамоалари плей-офф йўлланмасига эга чиқди. “B” гуруҳида эса фақатгина Япония муддатидан аввал гуруҳдан чиқишни уддалаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея футбол Осиё кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг