Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг ЖЧдаги рақиблари маълум бўлди
Спорт
−
26 Май 2025 15119 1 дақиқа
Кеча, 25 май куни 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи ўсмирлар терма жамоаси гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олди.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон U-17 “Ж” гуруҳидан ўрин олди:
- Парагвай
- Ўзбекистон
- Панама
- Ирландия.
Шу тариқа Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мундиалдаги иштирокини жорий йилнинг 5 ноябрь куни Парагвайга қарши учрашув билан бошлайди. Кейинги баҳс эса 8 ноябрь куни Ирландия U-17 га қарши бўлиб ўтади. Гуруҳдаги сўнгги учрашувни Ўзбекистон вакиллари 11 ноябрь куни панамалик тенгқурларига қарши ўтказади.

Маълумот учун, FIFA U-17 Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттираётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси июнь ойида Жанубий Америкада ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Ислом Исмоилов бошқарувидаги жамоа йиғин доирасида Чили (10, 13 июнь) ва Боливия (17, 19 июнь) ўсмирлар терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь