Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегараси демаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди
Жамият
−
06 Май 2019 4474 1 дақиқа
Жорий йилнинг 29 апрель ва 5 май кунлари Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегараси делимитация ва демаркация масалалари бўйича Ўзбекистон–Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, музокараларда давлатлараро чегарада амалга оширилган қўшма дала топографик-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди, ер балансининг дастлабки ҳисоб-китоблари сарҳисоб қилинди. Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегараси демаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашувда демаркация хариталарини тайёрлаш учун самолётдан суратга олиш ишларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокалар якунига кўра икки томон иштирокида баённома имзоланди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь