Ўзбекистон-Туркия университети ташкил этилади
Жамият
−
30 Март 2022
9033Ўзбекистонда Ўзбекистон-Туркия университети ташкил этилади. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишидан сўнг маълум қилди.
Маълумки, 29-30 март кунлари Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу унинг сўнгги олти йилда Ўзбекистонга амалга ошираётган учинчи расмий ташрифидир.
Ташриф доирасида Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди ва мулоқот якунлари бўйича қўшма баёнот ҳамда турли соҳалардаги ҳамкорлик бўйича 9 та шартнома имзоланди.
Президентлар йиғилишдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этдилар. Унда Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон-Туркия университети ташкил этилиши ҳақидаги муждани берди.
“Биз транспортдан энергетикагача, соғлиқни сақлашдан таълим ва маданиятгача бўлган кенг кўламдаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдик. Хусусан, қардошим [Шавкат Мирзиёев] билан Турк-Ўзбекистон университетининг ташкил этилишига катта аҳамият берамиз. Аслини олганда, биз тегишли масъулларни тайинладик. Эртага улар университет учун мавжуд бинони кўришади ва биз тезда қадамлар қўямиз”, дейди Эрдўған.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь