Ўзбекистон тожик пахтаси импортини кўпайтирди

Жамият 12346
image

2022 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон Ўзбекистонга умумий қиймати 17,3 миллион долларга тенг 6,6 минг тоннадан ортиқ пахта экспорт қилди. Бу ҳақда "Asiaplus" хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан деярли 3,3 баробар (5,3 миллион доллар) га кўпдир. Биринчи ярим йилликда икки давлат ўртасидаги умумий товар айирбошлаш ҳажми 285 миллион доллардан ортиқни ташкил этган.

Хусусан, Тожикистон Ўзбекистонга 96 миллион долларга тенг маҳсулот экспорт қилиб, 189 млн долларлик товар ва хизматларни импорт қилган. Ўзаро савдодаги сальдо Ўзбекистон фойдасига 93,5 млн долларга тенг.

2022 йилнинг январь-июнь ойларида Тожикистондан Ўзбекистонга экспорт қилинган асосий товарлар:

•  пахта (17,3 миллион доллар),
•  цемент (14,1 миллион доллар),
•  электр энергияси (12,2 миллион доллар),
•  алюминий (10,6 миллион доллар).

Тожикистон Ўзбекистондан асосан минерал ва кимёвий ўғитлар, табиий газ, маиший техника, кийим-кечак ва поябзал, гилам, помидор, тарвуз-қовун, ипак маҳсулотларини импорт қилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг июнь ойи охирида “Ўзтўқимачиликсаноат” делегацияси Тожикистонга амалий ташрифи чоғида Хатлон ва Сўғд вилоятлари маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари билан пахтани қайта ишлаш бўйича қўшма корхона ташкил этиш истиқболларини муҳокама қилган эди.

Фарангиз Салимова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 285
Рейтинг: 3
t
×