Ўзбекистон “Толибон” билан қарийб 1,2 млрд долларлик шартнома имзолади

Жамият

image

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги мамлакат делегацияси Қобул шаҳрида бўлди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси раҳбари ва "Толибон" бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Ғани Бародар ўртасида тор доирадаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда икки мамлакат инвестициялар, саноат ва савдо, қишлоқ, сув хўжалиги, тоғ-кон саноати ва геология, энергетика ҳамда транспорт вазирлари иштирок этган.

"Афғонистон ва Ўзбекистонда иқтисодий соҳада ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўплиги ва улардан фойдаланиш эса ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини бир неча баробарга кўпайтиришга хизмат қилиши таъкидланди. Афғонистонлик инвесторлар, ишбилармон доиралар вакиллари ва юк ташиш автомобиллари ҳайдовчиларига виза расмийлаштириш бўйича янги механизм яратилаётгани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирилди", дейилади бу ҳақдаги хабарда.

Ўз навбатида, Жамшид Хўжаев Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини яқин келажакда 3 миллиард долларга етказиш бўйича "Йўл харитаси" ишлаб чиқилганини таъкидлади.

Ўзбекистон томони Афғонистонда транспорт/транзит ва электр таъминоти бўйича кенг кўламли инфратузилма лойиҳаларида иштирок этиш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг салоҳиятини оширишга тайёрлиги яна бир бор таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистонда ҳам Афғонистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасини ташкил этиш маълум қилинди.

Ташриф якунлари бўйича 1 миллиард 185 миллион доллар миқдоридаги экспорт/импорт келишувларига эришилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Толибон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг