Ўзбекистон тезюрар поездлари сонини 10 тага етказмоқчи

Жамият

image

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ (ЎТЙ) Испаниянинг “Patentes Talgo SLU” компаниясидан яна 4 та “Talgo-250” тезюрар поездини сотиб олишни режалаштиряпти. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.

ЎТЙ Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонаси воситачилигида Испания Саноат, савдо ва туризм вазирлигида учрашуви  ташкил этилган. Унда FIEM Корхоналарни интернационализация қилиш жамғармасидан 4 та “Talgo-250” тезюрар электропоездини харид қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш масаласини муҳокама қилинган.

Учрашувда Испания вакилларига “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолияти ва мамлакатда темир йўл қурилиши соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдим этилган. Хусусан, шу кунгача Испаниянинг “Patentes Talgo SLU” компаниясида ишлаб чиқарилган 6 та тезюрар электропоезд ЎТЙ томонидан харид қилингани таъкидланган.

Музокара якунлари бўйича томонлар ушбу масала бўйича экспертлар даражасида ишлашни давом эттиришга келишиб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд

Баҳолаганлар

270

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг