Ўзбекистон терма жамоаси яна Россияга қарши ўйнаши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов мамлакат миллий терма жамоаси сафарда Россия билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда “Sport24.ru” сайти хабар берди.

“Биз ҳали Россия футбол федерацияси билан Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини масаласини муҳокама қилганимиз йўқ. Охирги ўртоқлик ўйини менга ёқди, шунинг учун биз бу мавзуга қайтамиз ва ўйлайманки, келажакда ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Ўйинни Россияда бўлиши бизга муаммо туғдирмайди. Боз устига, Тошкентда Россия терма жамоасини қабул қилдик, энди навбат Россияга”, дейди Аҳмедов.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси 24 март куни Албанияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари илк марта ўзаро ўйин ўтказган эди. Тошкентдаги назорат учрашуви 0:0 ҳисобида якунланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made