“Ўзбекистон темир йўллари” чипталар нархини пасайтирди

Жамият

image

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти чипта нархларини пасайтирди. Бунга Ўзбекистонда қўшимча қиймат солиғи ставкасининг пасайтирилиши сабаб бўлди, деб хабар берди компания Матбуот хизмати.

“Жорий, 2019 йил 1 октабрдан Ўзбекистонда қўшимча қиймат солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача камайганлиги сабабли чипта нархи мос равишда пасайтирилди. ҚҚС ставкасининг пасайиши “Ўзбекистон темир йўллари”АЖнинг барча маҳаллий ва халқаро поездлари учун комиссия йиғимига ҳам тегишли”, дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан 1 октябрдан ҚҚС ставкаси пасайтирилди. Солиқ сиёсатида ҳам баъзи ўзгаришлар бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон темир йўллари чипта нарх

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг