“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга ишга киритиш учун 2,4 минг доллар олган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Кеча, 4 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида фуқарони “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга ишга киритиб қўйиш учун 2,4 минг АҚШ доллари олаётган туман Транспорт бўлими ходими ушланди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Маълум қилинишича, Қамаши тумани “Янги” қишлоғида яшовчи К.Ж. Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У мурожаатида Қамаши тумани Транспорт бўлимида ишловчи “Қ.Ш.” исмли шахс “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отрядига ишга киргизишни ваъда қилиб, эвазига 2 400 АҚШ доллари сўраётганини билдирган.

Аризага мувофиқ тезкор ходимлар томонидан “Назорат остида олиш” тезкор тадбириўтказилган. Унда1965 й.т. Қамаши тумани Лойқасой қишлоғида яшовчи Қ.Ш. Қамаши темир йўл бекатининг 77 кмда темир йўл кесишмасининг ёнида жойлашган “Ҳунарманд” савдо мажмуаси атрофида шартли харидор сифатида иштирок этган К.Ж.дан олдиндан келишиб олинган 2 400 АҚШ доллари миқдорида пул ва шартли харидорга тегишли фуқаролик паспорти ҳамда ҳарбий гувоҳномани олган вақтида қўлга олинган ва ҳужжатлаштирилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Транспортда ХТБ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2 - қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қамаши

Баҳолаганлар

516

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг