Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси салкам 5 млрд долларга камайди
Жамият
−
19 Декабрь 2020
2190Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари якуни билан республиканинг ташқи савдо айланмаси 32,9 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 4,8 млрд АҚШ долларига ёки 12,9 фоизга камайган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 14,1 млрд АҚШ долларига (10,5 фоизга камайган) ва импорт ҳажми 18,7 млрд АҚШ долларига (14,7 фоизга камайган) етган. Ҳисобот даврида 4,57 млрд АҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилган.
Хабарга кўра, Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш стратегияси диверсификацияланган ва рақобатбардош иқтисодиётни яратишга, инновацион технологиялар ва бозорни бошқаришнинг янги усулларидан фойдаланган ҳолда миллий ресурслардан максимал даражада фойдаланишга йўналтирилган.
Мамлакатнинг ташқи иқтисодий фаолияти, хусусан ташқи савдо соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг пировард натижаси аҳолининг турмуш даражасига бевосита ўз таъсирини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикасининг умумий ташқи қарзи 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 29,3 миллиард долларни ташкил этган бўлиб, бунда 18,7 миллиард доллар давлат секторига, 10,6 миллиард доллар хусусий секторга тўғри келиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси