Ўзбекистон тарихига оид экспонатлар Парижда кўргазмага қўйилади
Жамият
−
20 Октябрь 2022
4217Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистоннинг 16 та музейидан йиғилган жами 138 дона сара экспонатлар Франция пойтахти Париждаги кўргазмада намойиш этилади. Кўргазма Ўзбекистоннинг бой меросига бағишлаб ташкил этилади.
Кўргазма давомида ҳозирги Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудидан ўтган Буюк Ипак йўли ҳақида ҳикоя қилиниб, унда қарийб икки минг йиллик даврни қамраб олувчи 169 та экспонат, жумладан, Ўзбекистоннинг 16 та музейидан 138 дона осори-атиқа, шунингдек, дунёнинг етакчи музейларидан 31 та музей ашёлари намойиш этилади.
Кўргазмада намойиш этилаётган экспонатлар рўйхатида Буддавийлар ибодатхонасидаги Кушон шаҳзодасининг боши ҳам ўрин олган бўлиб, у 1937 йилда Сурхондарё вилояти ҳудудида бўлган Кушон подшолиги даврида ташкил этилган Далварзинтепа шаҳарчаси яқинида олиб борилган археологик қазишмаларда топилган.
Шунингдек, Афросиёб расмлари ҳам намойишга қўйилади. Улар 1965 йилда Самарқанд ҳукмдори Вархуман саройидан топилган бўлаб, сурат тахминан VI аср охирлари VIII аср бошларига тегишли.
Далварзинтепадаги буддавийлар ибодатхонасидан топилган Бодхисаттва ҳайкали эса эрамизгача бўлган II-III асрга тегишли экспонат ҳисобланади.
Шу каби тарихий мерослар Париж музейларида намойиш этилади.
LiveБарчаси