Ўзбекистон тарихида илк бор Медиа Омбудсман лавозими жорий этилмоқда
Жамият
−
18 Сентябрь 2019
4585Ўзбекистон тарихида илк бор Медиа Омбудсман лавозими жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган “Ўзбекистон Республикаси ягона ахборот сиёсати концепцияси тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида айтилган.
Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси ягона давлат ахборот сиёсати концепцияси ва Ўзбекистон Республикаси ягона давлат ахборот сиёсати концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастури тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосари – оммавий ахборот воситаларининг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Медиа Омбудсман) лавозимини жорий этиш ҳамда Котибият тузилмасда чекланган бошқарув ходимлари сони 2 тадан иборат Оммавий ахборот вакиллари қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш секторини тузиш бўйича таклифига розилик берилади.
Оммавий ахборот воситаларининг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Медиа Омбудсман) асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
• оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг, шунингдек, оммавий ахборот воситалари томонидан ахборот соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши масалаларини амалий рўёбга чиқаришни ўрганиш;
• оммавий ахборот воситалари ҳамда давлат идоралари, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида юзага келадиган низоларни судгача ҳал этишда кўмаклашиш;
• оммавий ахборот воситаларига уларнинг ҳуқуқлари поймол этилиши, давлат идоралари томонидан улар фаолиятига аралашиш ҳолатлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
• оммавий ахборот воситалари фаолиятининг мустақиллигини янада таъминлаш, уларнинг ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.давлат ахборот сиёсати концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастури тасдиқланади.
LiveБарчаси