Ўзбекистонда ягона давлат ахборот сиёсати концепцияси қабул қилинади
Жамият
−
18 Сентябрь 2019
12797Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ягона ахборот сиёсати концепцияси тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
• Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси ягона давлат ахборот сиёсати концепцияси;
• Ўзбекистон Республикаси ягона давлат ахборот сиёсати концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастури тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси ягона давлат ахборот сиёсатининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
• фуқароларнинг сўз эркинлиги ва ахборотдан фойдаланишга бўлган конститутсиявий ҳуқуқларини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахсларини Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, сотсиал-иқтисодий ва маданий-гуманитар ривожланиши тўғрисида холис ахборот билан таъминлаш;
• миллий оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш, улар учун медиа бозорда тенг шароитлар яратиш, журналистлар ва блогерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, миллий ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиш ва улардан эркин фойдаланишни таъминлаш, уларнинг сонини кўпайтириш, Ўзбекистон ахборот соҳасида давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш;
• давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот хизматларининг имкониятлари ва салоҳиятини такомиллаштириш, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик орқали уларнинг очиқлиги даражасини ошириш, фуқаролар, жамият ва давлатнинг ахборот эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ахборотни тақдим этишнинг янги каналлари ва усулларидан фойдаланиш;
• ахборот соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, тизимли асосда аҳолига медиатаълимни жорий этиш ва медиасаводхонлигини ошириш;
• ахборот технологиялари соҳасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятларни олдини олиш;
• Ўзбекистонда инновацион билим ва технологиялар негизида ахборот жамиятини шакллантириш, ахборот хизматлари соҳаси самарадорлигини ошириш, мамлакатни глобал ахборот маконига уйғунлашуви ва интеграцияси орқали халқаро ахборот алмашинуви соҳасида ўрнини мустаҳкамлаш;
• ахборот-телекоммуникация саноати ва инфратузилмасини модернизация қилиш, ахборот яратиш, тарқатиш ва улардан фойдаланишни таъминловчи ахборот технологияларини ривожлантириш;
• ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек, ахборот жамиятини қуришнинг зарур меъёрий-ҳуқуқий базасини шакллантириш.
Қуйидагилар Концепция ва чора-тадбирлар Дастурини молиялаштириш манбаи этиб белгиланмоқда:
• Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат Фонди, Ўзбекистонда ижод намоёндаларини қўллаб-қувватлаш бўйича “Илҳом” жамоатчилик фонди ва бошқа ижрочи - манфаатдор ташкилотлар маблағлари;
• Молия институтлари ва халқаро ташкилотларнинг беғараз ёрдами ва грантлари;
• Юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик тўловлари ва қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа маблағлар.
Белгилансинки, Концепция ва чора-тадбирлар Дастури доирасида:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги:
• Ўзбекистон Республикасининг ягона давлат ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, чора-тадбирлар концепцияси ва дастурини бажариш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштиради, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан уларнинг фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ҳамда давлат ахборот сиёсатини амалга ошириш доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади;
• Ўзбекистон Республикаси ахборот соҳаси вазифаларини ҳал этишда миллий оммавий ахборот воситалари, журналистлар, блогерлар, фуқаролик жамияти институтлари, жамоатчилик вакилларининг саъй-ҳаракатлари ва имкониятларини бирлаштиришга қаратилган фаолиятни амалга оширади;
• мамлакатимизда ахборот жамиятини шакллантириш соҳасида қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ижтимоий ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги:
• ягона давлат ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникацияларни қўллаш ва ривожлантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда иштирок этади;
• миллий ахборот ва коммуникация технологияларини яратиш ва қўллаш, рақобатбардош маҳаллий дастурий маҳсуллар ва хизматларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
• Бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғининг миллий сегментини сифатли ишлаши ва янада ривожлантирилиши, замонавий веб-ресурслар, шу жумладан тармоқ ресурслари, аҳолини интелектуал ва ахборот эҳтиёжини қондиришга қаратилган тизимли ишни амалга оширади ҳамда вазирлик фаолияти соҳасига кирувчи бошқа вазифаларни бажаради;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
• халқаро майдонда давлатнинг ахборот сиёсатини амалга ошириш борасида тизимли иш олиб боради, шунингдек Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида халқаро нуфузини ошириш мақсадида, манфаатдор давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда давлатнинг ташқи ва ички сиёсатни ёритиш, ташқи иқтисодий алоқалар, халқаро молия, иқтисодиёт ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисида вазирлик, дипломатик ва бошқа ваколатхоналар ахборот ресурсларини мазмунли тўлдириш ва сифатли фаолият юритишини таъминлайди;
• Ўзбекистоннинг чет элда ижобий қиёфасини шакллантириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради, дипломатик ва бошқа ваколатхоналар имкониятларидан фойдаланиб, чет элда Ўзбекистон Республикасининг ташқи ва ички сиёсати, жумладан, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўзига хос хусусиятлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг инвеститсион салоҳияти тўғрисида холис ахборот тарқатишга кўмаклашади, шунингдек, вазирлик фаолияти доир бошқа вазифаларни бажаради;
Ахборот ва телекоммуникациялар соҳасини назорат қилиш давлат инспекцияси:
давлат идоралари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашади, давлат ва бошқа ташкилотлар маълумотлар базаси ва рресурслари ҳамда ахборот тизимларига ноқонуний кириш ҳолатларини олдини олишни таъминлайдиган самарали ташкилий ва дастурий-техник қарорларни қабул қилиш, шунингдек давлат ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда Интернет тармоғи миллий сегменти ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади.
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар:
• Ўзбекистон Республикасининг ягона давлат ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек ушбу соҳадаги давлат дастурларини тузиш ва ижро қилишда иштирок этади, ўз матбуот хизматлари фаолиятини такомиллаштиради ҳамда уларнинг оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан ишлашда қулай шарт-шароитларни яратади;
• ахборот ресурслари ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги очиқ маълумотлар базаларини шакллантириш ва ривожлантириш, уларнинг сифатли тўлдирилишини таъминлаш, идоралараро ахборот алмашинуви самарадорлигини ошириш, ишончли ва сифатли ахборотни тезкор тарқатиш учун замонавий ва оммабоп веб-ресурслар ва мобил иловалардан фойдаланиш чораларини кўради;
• замонавий инновацион технологияларни жорий этиш ва ахборот сиёсатини олиб бориш, шу жумладан, Агентликнинг имкониятларидан келиб чиқиб матбуот анжуманлари, интервюлар ва брифингларни ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва жамоатчилик асосида батафсил ахборот ва таҳлилий материалларни шакллантириш, оммавий ахборот воситаларида ва уларнинг веб-ресурсларида тарқатиш учун махсус эшиттиришлар ва репортажлар ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Концепция ва чора-тадбирлар Дастури доирасида ишлаб чиқиладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши ҳамда киритилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Миллий телерадиокомпания ушбу қарор асосида белгиланган вазифалар мазмуни, мақсади ҳамда амалга оширилишини ёритиш юзасидан туркум кўрсатув ва мақолалар чоп этилишини ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Концепцияни амалга оширишга иштирок этган давлат идоралари ва бошқа ташкилотларга илғор хорижий давлатларнинг ушбу соҳадаги қонунчилиги ва тажрибасини ўрганиш ҳамда зарур ҳолларда чет давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакилларини жалб қилишда ҳар тарафлама амалий ёрдамлар кўрсатади.
Давлат идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига:
• ушбу қарор, Концепция ва чора-тадбирлар Дастурида назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилиши;
• Конецепция ва чора-тадбирлар Дастури ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар чоракда Агентликка ҳисобот тақдим этиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилмоқда.
Агентлик ҳар ярим йилликда тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилган ҳолда тегишли ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосари – оммавий ахборот воситаларининг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Медиа Омбудсман) лавозимини жорий этиш ҳамда Котибият тузилмасда чекланган бошқарув ходимлари сони 2 тадан иборат Оммавий ахборот вакиллари қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш секторини тузиш бўйича таклифига розилик берилади.
Оммавий ахборот воситаларининг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Медиа Омбудсман) асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
• оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг, шунингдек, оммавий ахборот воситалари томонидан ахборот соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши масалаларини амалий рўёбга чиқаришни ўрганиш;
• оммавий ахборот воситалари ҳамда давлат идоралари, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида юзага келадиган низоларни судгача ҳал этишда кўмаклашиш;
• оммавий ахборот воситаларига уларнинг ҳуқуқлари поймол этилиши, давлат идоралари томонидан улар фаолиятига аралашиш ҳолатлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
• оммавий ахборот воситалари фаолиятининг мустақиллигини янада таъминлаш, уларнинг ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Хавфсизлик Кенгаши котиби В.В.Маҳмудовлар зиммасига юкланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь