Расмий Тошкент Суриядаги лагердан ўзбекистонликларнинг озод қилинишини келишди – ОАВ

Олам

image

Ўзбекистон ва курдларнинг Сурия демократик кучлари (СДК) ИШИД сафида жанг қилган Ўзбекистон фуқароларининг асирга олинган оила аъзоларини озод қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда “Красная Весна” агентлиги Суриядаги манбасига асосланиб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон вакиллари ва СДК вақтинча кўчирилган шахслар сақланувчи “Ал-Хаул” лагеридаги 100 нафар атрофидаги ўзбекистонлик аёллар ва болаларни озод қилишга келишган. Улар озод қилингач, Ўзбекистонга олиб кетилади.

Қайд этилишича, бир ҳафта аввал тиббий воситалар етишмовчилиги натижасида “Ал-Хаул”да Ўзбекистон фуқароси бўлган бола вафот этган.

“Ал-Хаул” – Суриядаги вақтинча кўчирилган одамлар сақланадиган энг катта лагер ҳисобланади. Лагер СДК томонидан назорат қилинади ва унда 67 мингга яқин қочоқ, ИШИД асирлари ва уларнинг оила аъзолари сақланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 декабрь куни “Меҳр-3” инсонпарварлик операцияси доирасида Суриядан 98 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

312

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг