Telegram
Биринчи билинг!
Спорт
−
27 Февраль 2020
4445Бугун, 27 февраль куни футбол бўйича Ўзбекистон суперлигаси 1-тур учрашувларига старт берилди.
Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ўз уйида Наманганнинг “Навбаҳор” клубини қабул қилди. Қийин кечган учрашувда “шерлар” “лочинлар”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ушбу мавсумдаги дастлабки 3 очкони қўлга киритди.
Учрашувда “Навбаҳор” жамоаси футболчиси Иван Соловьев 26-дақиқада ҳисобни очди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида “Пахтакор” клуби футболчиси Игорь Сергеев “Навбаҳор” дарвозасини икки маротаба ишғол қилди. Икки жамоа учун ҳам қийин кечган баҳсда ҳисоб ўзгармади ва “Пахтакор” иродали ғалабани қўлга киритди.
Жаҳонгир Сотволдиев
LiveБарчаси