Ўзбекистон Суперлигасида бугун 3 та ўйин ўтказилади
Спорт
−
18 Апрель 2019
3701Суперлиганинг 5-тури доирасида илк ўйинда “Андижон” – “Насаф” жамолари беллашиши ҳақида айтиб ўтган эдик.
Тур доирасида яна иккита учрашув ўтказилади. Тошкент вақти билан 18:15да Даврон Файзиев бошчилик қилаётган “Динамо” пойтахтда “пахтакор” меҳмони бўлади.
Дастлабки 4 турда 7 очко тўплаган самарқандликлар ушбу тур арафасида 5-поғонадан жой олишган. Тошкентликлар эса, 10 очко жамғарган ҳолда турнирнинг якка пешқадами бўлиб турибди.
Бугунга белгиланган сўнгги ўйинда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Локомотив” сафарда “Бухоро” меҳмони бўлади. Турнир жадвалида “Локомотив” 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Бухоро" эса 5 очко тўплаган ва 7-ўринда боряпти.
Бу ўйин эса Тошкент вақти билан 19:15га белгиланган.
LiveБарчаси