Ўзбекистон сунъий йўлдошлар орқали “учар” интернетга эришмоқчи...ми?
Жамият
−
17 Май 2022
10278Ўзбекистон алоқа сунъий йўлдошлари орқали юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятини ривожлантиради. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (“Ўзбеккосмос”) ва Буюк Британиянинг OneWeb компанияси ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Меморандумнинг асосий мақсади – Ўзбекистон бозорига OneWeb сунъий йўлдошли алоқа компаниясини жалб қилиш. Меморандумда Ўзбекистон Республикаси бозорига кириш бўйича OneWeb компаниясининг геостационар бўлмаган сунъий йўлдошли алоқа тизими хизматлари билан боғлиқ бир қатор тадбирлар, шу жумладан, тартибга солиш масалаларини муҳокама қилиш ва OneWeb сунъий йўлдошларидан фойдаланиш учун давлатнинг асосий эҳтиёжларини аниқлаш кўзда тутилган.
Шунингдек, “Ўзбеккосмос” агентлиги ва OneWeb компанияси инновацион паст орбитал сунъий йўлдош телекоммуникация тизимидан фойдаланиш масалалари бўйича экспертиза марказини ташкил этиш ҳамда чекка ҳудудлар ва бориш қийин бўлган қишлоқ аҳоли пунктларини, шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги корхоналарни OneWeb алоқа сунъий йўлдошлари орқали юқори тезликдаги кенг полосали Интернет билан таъминлашни амалга ошириш учун зарур чораларни кўришга келишиб олди.
LiveБарчаси