Ўзбекистон сунъий интеллект бўйича Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон “Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси” рейтингида Марказий Осиёда 1 ўринда. Бу ҳақда “Oxford Insights” ташкилоти томонидан “Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси” рейтинги эълон қилинди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон 53,45 балл билан 70-ўринни эгаллаб, 17 поғонага кўтарилган. Шунингдек, бу натижа Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари орасида 1-ўриндалигини кўрсатади.

Қайд этилишича, мазкур рейтинг ҳукуматнинг сунъий интеллект технологияларини жорий қилишга тайёрлигини баҳолайди ва 40 та индикатор асосида тузилади.

Мамлакатнинг ушбу ютуқлари ҳукумат томонидан тасдиқланган “Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси” ҳамда бу соҳадаги изчил ислоҳотлар натижаси эканлиги таъкидланган.

Шунингдек, рейтингда Ўзбекистон Жанубий ва Марказий Осиё минтақасида Ҳиндистон ва Туркиядан кейин 3-ўринни эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон сунъий интеллект

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг