Ўзбекистон Швецияда элчихонасини очади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Ҳукумати томонидан Швеция Қироллигида Ўзбекистон Республикаси Элчихонасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби Юсуп Қобилжонов маълум қилди.

Унга кўра, 2021 йил апрель ойида ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори қабул қилинди.

Ҳукумат қарори билан шунингдек, Афина шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонасини ёпиш тўғрисидаги ҳам қарор имзоланган.

Шу билан бирга, Греция билан доимий сиёсий, дипломатик ва савдо-иқтисодий алоқаларни сақлаб қолиш учун ушбу мамлакат билан ҳамкорликни амалга ошириш Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонасига юклатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Элчихона

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг