Ўзбекистон сайёҳлар учун хавфсиз ҳисобланган давлатлар бешлигига кирди

Жамият

image

Саёҳатчилар учун онлайн хизмат кўрсатувчи Wegoplace ташкилоти маълумотларига кўра, Ўзбекистон ёлғиз саёҳатга чиққан сайёҳлар учун энг хавфсиз бўлган бешта давлат қаторида тилга олинмоқда. 

Хорижликларнинг хавфсизликларини таъминлаш борасидаги рейтингни  Сингапур  97 балл билан бошқармоқда. Кейинги ўринларда Норвегия, Исландия ва Финляндия давлатлари 93 баллга эга бўлган. Рейтингнинг бешинчи поғонасида  91 балл билан Ўзбекистон жойлашган.

Дунёнинг 142 давлати аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровлар натижасида Венесуэла энг хавфли бўлган давлат сифатида тан олинди.

Сайёҳлар учун хатарли бўлган сўнгги учлик қаторида Афғонистон 45 балл ва Жанубий Судан 54 балл билан жой олган.

 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон хавфсиз

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг