Ўзбекистонлик Санкт-Петербургдаги шифохонада вафот этди

Жамият

image

Санкт-Петербургда яна бир ўзбекистонлик вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонага таяниб хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 сентябрь куни Мария шифохонасида Ўзбекистон фуқароси С.С.  вафот этган. У 21 сентябрь куни Фурштат кўчасида жароҳатланган ҳолда топилган ва шифохонага жойлаштирилган эди. Айни пайтда тергов тадбирлари олиб борилмоқда. 

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ҳамда С.С.нинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланмоқда. 

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва эслатиб ўтадики, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти,  урманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49. 


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг