Ўзбекистон самолёти Красноярскка фавқулодда қўнди
Олам
−
21 Январь 5991 1 дақиқа
Бугун, 21 январь куни “Uzbekistan Airways”нинг Тошкентдан Владивостокка парвоз қилаётган Boeing 767-300 самолёти Россиянинг Красноярск шаҳрига фавқулодда қўнди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Хабарда айтилишича, бортида 122 йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясига тегишли Boeing 767-300 ҳаво кемаси Тошкент – Владивосток йўналиши бўйича парвозни амалга ошириш чоғида техник сабабга кўра Д.А. Хворостовский номидаги Красноярск халқаро аэропортига режадан ташқари қўнишни амалга оширган. Қўниш одатий тартибда ўтган. Ҳаво кемаси вақтинча эксплуатациядан четлатилган.
Шунингдек, Ғарбий Сибирь транспорт прокуратураси Красноярск транспорт прокуратураси томонидан ушбу рейс кечикиши муносабати билан йўловчиларнинг белгиланган хизматлар мажмуасини олиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича назорат тадбирлари олиб борилаётганини маълум қилган.
Россия Тергов қўмитасининг Красноярск тергов бўлими Жиноят кодексининг 263-моддаси (ҳаво транспорти ҳаракати ва эксплуатацияси хавфсизлиги қоидаларини бузиш) аломатлари бўйича дастлабки текширув олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ҳаво ҳудуди барча самолётлар учун вақтинчалик ёпилгани сабабли, Ўзбекистон самолётлари ҳам жўнаш аэропортига қайтишга мажбур бўлганди.
Live
Барчаси