Ўзбекистон сафарда Эрон билан дуранг ўйнади

Спорт

image

Бугун, 25 март куни Теҳронда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати-2026 Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи 8-тури доирасида Ўзбекистон-Эрон ўйинида жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувнинг 16-дақиқасида Ҳожимат Эркинов ҳисобни очди. Иккинчи тайм бошида, яъни 52-дақиқада Тареми ҳисобни тенглаштирди. 53-дақиқада Аббос Файзуллаев жарима тўпидан гол уриб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтириб қўйди. 83-дақиқада Тареми яна бир бор Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилди ва ҳисоб 2:2 кўринишини олди. Ўйин давомида Ўзбекистон дарвозабони Ўткир Юсупов бир қанча сейвлар намойиш этди. Ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади ва баҳс жанговар дуранг билан тугади.

8-турдан кейин Эрон муддатидан аввал мундиал йўлланмасини нақд қилди, Ўзбекистон эса очколари сонини 17 тага етказиб, 2-ўринга жойлашди ва ҳамон ЖЧга чиқиш учун яхши имкониятни сақлаб қолди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон Жаҳон чемпионати-2026

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг