Ўзбекистон Россиянинг коронавирусга қарши яна бир вакцинасига қизиқиш билдирди
Олам
−
21 Сентябрь 2020
9004Ўзбекистон «Вектор» маркази томонидан ишлаб чиқарилган COVID-19га қарши вакцинани рўйхатдан ўтказгандан сўнг қўшма синовларидан ўтказишга қизиқиш билдирди. Бу ҳақда “Роспотребнадзор” маълум қилди.
Ўзбекистон Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги вакиллари Россиянинг Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва инсон манфаатлари соҳасини назорат қилиш бўйича федерал хизмати (“Роспотребнадзор”) расмийлари билан видеоконференц алоқа тарзида мулоқот ўтказган.
Иккала томон коронавирус инфекциясини тарқалишига қарши кураш ва COVID-19 профилактикаси учун ишлаб чиқилаётган вакцина масалаларини муҳокама қилган.
Учрашув давомида Ўзбекистон томони “Вектор” маркази ишлаб чиқарган коронавирусга қарши “ЭпиВакКорона” вакцинасини ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Гамалей номидаги илмий тадқиқот институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган “Спутник-V” вакцинаси билан аҳолини эмлаш имкониятларини кўриб чиқаётганди.