Ўзбекистон Россия ва Албания билан ўйнайди
Спорт
−
12:30 4003 1 дақиқа
Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси март ойидаги халқаро танаффус пайти Россия ва Албания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Маълум қилинишича, март ойи якунига белгиланган FIFA кунларида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Ушбу йиғин доирасида Равшан Ҳайдаров шогирдлари Россия ва Албания жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказишади.
Дастлаб Россия олимпия жамоаси билан ўтказиладиган учрашув жорий йилнинг 27 март куни бўлиб ўтиши белгиланган. Шундан сўнг 30 март санасида Равшан Ҳайдаров шогирдлари Албания терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 ва 30 март кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам FIFA Series доирасида Габон ва Венесуэла билан ўртоқлик учрашувларини ўтказади.