Ўзбекистон разведкачилари Халқаро мусобақада рекорд ўрнатди
Жамият
−
11 Март 2022
11930Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси Покистонда бўлиб ўтган Халқаро “Жамоа руҳи” мусобақасида рекорд натижа билан ғолиб бўлди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, мусобақа Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучларига қарашли 22-армия корпуси Терроризмга қарши курашиш миллий ўқув маркази базасида ўтказилган. Унда 9 та давлат (Марокаш, Иордания, Кения, Саудия Арабистони, Туркия, Шри-Ланка, Непал, Ўзбекистон ва Покистон Ислом Республикаси)дан жами 16 та разведка жамоаси ўзаро беллашган.
Мусобақа шартларига кўра, жамоалар 80 км гача бўлган маршрутнинг 6 та назорат нуқтасида азимут бўйича ҳаракатланиб, назорат нуқталарида тактик-махсус, отиш, тиббий, алоқа, муҳандислик тайёргарлиги, оммавий қирғин қуроллардан ҳимоя ва ҳарбий топографиядан турли махсус машқларни, шунингдек кутилмаган тестларни ечиш машқини бажарган.
Мусобақа якуни бўйича:
1-ўрин – Ўзбекистон Республикаси жамоаси (2 850 балл);
2-ўрин – Марокаш жамоаси (1 860 балл);
3-ўрин – Шри-Ланка (2 010 балл) ва Саудия Арабистони (1 900 балл). Шри-Ланка ва Саудия Арабистони жамоаларига жарима баллар белгиланганлиги сабали 3- ўрин берилган.
“Халқаро мусобақанинг ёпилишига бағишланган тантанали маросимда ғолиб жамоа ва совриндорлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси олтин медал билан тақдирланди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси