Ўзбекистон раҳбарияти йилига 1100 бемор умрини 10 йилга узайтириш устида бош қотиряпти

Жамият 7694
image

Ўзбекистонда давлат раҳбари бошчилигида буйрак касаллигига чалинган беморларнинг умрини яна 10 йилга узайтариш хусусида бош қотириляпти. Хўш, бунга қандай эришилади. Бугун, 5 август куни энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда шу ҳақда сўз борган. 

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасида 270 миллион долларлик 14 та лойиҳаларни жадаллаштиришни тайинлаган. 

Аҳамиятли жиҳати шундаки, икки ой муддатда Қорақалпоғистон, Хоразм ва Тошкентда гемодиализ марказларини ташкил этиш бўйича тендерларни якунлаш вазифаси қўйилган. Қайд этилишича, ушбу лойиҳалар доирасида йилига 1 100 беморнинг умрини 10 йилга узайтириш имкони яратилади. Гемодиализ харажатлари учун бюджетдан йилига 100 миллиард сўм ажратилади.

Мамлакатда ҳар йили 20 мингдан зиёд онкологик бемор рўйхатга олинади. Мутасаддиларга йил якунига қадар 2 та радиотерапия марказини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш топшириғи берилди. Шунингдек, йил якунига қадар Нурафшон шаҳрида “қуриш – бошқариш – топшириш” принципи асосида 1 минг ўринли кўп тармоқли клиник шифохона ташкил этиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиш юклатилди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 209
Рейтинг: 3
t
×