“Ўзбекистон почтаси”га янги раҳбар тайинланди

Жамият 1122
image

“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг Бош директори вазифасини бажарувчиси тайинланди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 11 июль куни “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибидаги “Ўзбекистон почтаси” АЖ Бош директори вазифасини бажарувчисини тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала муҳокама этилгач, Кузатув кенгаши раиси ва аъзоларининг таклифларига асосан “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг Бош директор вазифасини бажарувчи этиб Алишер Насибуллаевич Файзуллаев тайинланди.

Алишер Файзуллаев бунгача Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директори, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×